10:23 / 27.11.2015
10534

Довудўғли: Туркия Россия билан ихтилофни бартараф қилмоқчи

Туркия бош вазири Аҳмат Довудўғли The Times газетасида чоп этилган мақоласида расмий Анқара Россия ва иттифоқчилар билан ҳамкорликда Су-24 самолётининг уриб туширилиши туфайли келиб чиққан ихтилофни бартараф этиш йўлида ишлашини баён қилди.

Унинг сўзларига қараганда, Россия ва Туркия ўртасидаги алоқалар давом этмоқда. Аммо музокаралар вазиятни мураккаблаштирган, холос.
“Зарурий муҳокамалар ҳозир ҳам давом этмоқда”, - деб ёзади Довудўғли. Унинг таъкидлашича, Туркия ўз ҳудудини ҳимоя қилиш бўйича чораларни амалга оширишда давом этади.

Top