Ҳурматли ўқувчилар, эътиборингизга 27 ноябрь куни жаҳонда рўй берган энг асосий янгиликларни такроран ҳавола этамиз.
Порошенко иккинчи муддатга президентликка ўз номзодини қўйиши мумкинлигини айтди>>
Украина президенти Пётр Порошенко иккинчи муддатга президентликка ўз номзодини қўйиши мумкинлигини айтди.
Москва вилоятида тротил ва тўппончаларга эга икки нафар тожикистонлик қўлга олинди>>
Москва вилоятининг Ленинск туманида полициячилар тротил портловчи моддаси ва тўппончаларга эга, ҳеч қаерда ишламайдиган икки нафар тожикистонликни қўлга олди.
Россия ва Франция терактлар туфайли йўқотишлари икки давлатнинг террорга қарши саъй-ҳаракатларини бирлаштиришга мажбур қилмоқда.
Россия ва Туркия мудофаа вазирликлари ўзаро ҳаракатларнинг барча каналларини уздилар>>
Россия Мудофаа вазирлиги ва Туркия Қуролли кучлари ўзаро ҳаракатларнинг барча амалдаги каналларини уздилар.
Обама Шукроналик кунида америкаликларни суриялик қочқинларга мурувватли бўлишга чақирди>>
АҚШ президенти Барак Обама ўзининг мамлакатга ҳар ҳафталик мурожаатида суриялик қочқинларни қабул қилишни давом эттириш таклифи билан чиқди.
Эрдўған: агар Су-24 Россияга тегишли эканини билганимизда, бошқача йўл тутган бўлардик>>
Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўған агар турк томони Сурияда уриб туширилган Су-24 ҳарбий самолёти Россияга тегишли бўлганини билганда ўзини бошқача тутган бўларди.
Путин Эрдўғаннинг турк учувчилари уриб туширилган Су-24 самолёти Россияга тегишли бўлганини билмагани ҳақидаги гапларини баҳона деб айтди.
Эрдўған Путинга 30 ноябрда учрашишни таклиф қилди, бироқ ҳали жавоб олмади>>
Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўған Россия президенти Владимир Путинга Парижда 30 ноябрда учрашишни таклиф қилди.
Туркиянинг Сурия жангариларига қурол етказиб бергани ҳақида ёзган журналистлар қамоққа олинди>>
Туркия суди Cumhuriyet газетаси бош муҳаррири Жан Дюндар ҳамда мухбир Эрдем Гулни ҳукумат томонидан Суриядаги жангариларга қурол етказиб берилаётгани ҳақидаги мақола учун қамоққа олишга ҳукм чиқарди.
Путин: Сурияда ер усти операцияларисиз террорчиликка қарши муваффақиятли курашишнинг имкони йўқ>>
Сурияда ер усти операцияларисиз террорчиликка қарши муваффақиятли курашишнинг имкони йўқ, бу операцияни фақатгина Сурия армияси таъминлаши мумкин, деб айтди Россия президенти Владимир Путин Франция президенти Франсуа Олланд билан учрашуви натижаларига кўра берган матбуот-анжуманида.
Эрдўған: Туркия Россия билан муносабатларда жиддий кўнгилсиз воқеа бўлишини истамаган>>
Туркия Россия билан муносабатлар ёмонлашишидан манфаатдор эмас. Бу ҳақда Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўған France 24 телеканали орқали узатилган интервьюда айтиб ўтди.
Доминиканда икки автобуснинг тўқнашувидан энг камида 11 киши ҳалок бўлди>>
Доминикан республикаси шарқида икки автобуснинг тўқнашиб кетиши оқибатида энг камида 11 киши ҳаётдан кўз юмди, 70дан зиёди жароҳатланди.
AP: Боливиялик аёл Facebook орқали 250 долларга чақалоқ сотмоқчи бўлди>>
Боливия ҳуқуқ-тартибот муассасалари Facebook ижтимоий тармоғи орқали одам савдосини амалга оширганликда айбланаётган икки нафар аёлни қўлга олди.
Путин: Анқара ИШИДдан нефть сотиб олаётганини тан олиши керак>>
Расмий Анқара Туркия томонидан ИШИД нефти сотиб олинаётганини тан олиши керак, деди Россия президенти Владимир Путин Франция раҳбари Франсуа Олланд билан музокараларидан кейин ўтказилган брифинг чоғида.
ОАВ: ФҚБ ИШИДга алоқадорликда гумон қилинаётган 48 кишини кузатмоқда>>
АҚШ Федерал қидирув бюроси ўзининг энг илғор бўлинмаларини ИШИДга алоқадорликда гумон қилинаётган 48 кишини кузатишга жалб қилган.
Канада БМТга суриялик қочқинларга кўмак сифатида 75 млн доллар ажратади>>
Канада ҳукумати БМТнинг Қочқинлар ишлари бўйича олий комиссарига суриялик муҳожирларга кўмак сифатида 75 миллион доллар йўналтириши тўғрисида эълон қилди.
ОАВ: Париж терактлари ижрочилари қуролни интернет орқали Германиядан буюртма қилишган>>
Париж терактлари ижрочилари қуролни интернет орқали Германиядан буюртма қилишган.
ХХР масофавий зондлаш йўлдошини учирди>>
Хитой шимолидаги Тайюань космодромидан Ер юзини масофавий зондлашга мўлжалланган “Яогань-29” сунъий йўлдоши муваффақиятли учирилди.
Довудўғли: Туркия Россия билан ихтилофни бартараф қилмоқчи>>
Туркия бош вазири Аҳмат Довудўғли The Times газетасида чоп этилган мақоласида расмий Анқара Россия ва иттифоқчилар билан ҳамкорликда Су-24 самолётининг уриб туширилиши туфайли келиб чиққан ихтилофни бартараф этиш йўлида ишлашини баён қилди.
Африка сувларида қароқчилар польшаликлар кемасини қўлга олди>>
Нигерия соҳилларида Польша савдо кемаси қўлга олинди.
Қирғизистонда президент девонининг собиқ раҳбари 3 йилга қамалди>>
Қирғизистон президент девонининг собиқ раҳбари Дониёр Норимбоев 3 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди.
Эрдўған: Россия Сурия устида самолётимизни уриб туширса, бу агрессия бўлади>>
Туркия Сурия осмонидаги самолёти Россиянинг С-400 зенит-ракета тизими ёрдамида уриб туширилса, буни агрессия деб баҳолайди.
Туркия ҲҲК Сурия осмонида парвозлар амалга оширишни тўхтатади>>
Туркия ҳарбийлари Сурия осмонида учишларни тўхтатади.
Қозоғистон БМТ тинчликпарвар миссиясига аёл ҳарбийларни юбориши мумкин>>
Қозоғистон Мудофаа вазирлиги БМТ тинчликпарвар миссияси сафига аёл ҳарбийларни жўнатиш мумкинлигини истисно қилмайди, дея хабар берди мамлакат мудофаа маҳкамаси бош штаби раҳбари ўринбосари Муҳамаджон Таласов.
Қирғизистонда савдо солиғидан босқичма-босқич воз кечилади>>
Қирғизистон ҳукумати савдо солиғидан босқичма-босқич воз кечишга қарор қилди.