19:59 / 27.11.2015
55134

Ўзбек хонандасининг тўйи юлдузлар базмига айланди

26 ноябрь куни пойтахтимиздаги “Ezidyor” ресторанида Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Юлдуз Турдиеванинг фарзандлари Меҳрож ва Сирожнинг суннат тўйи бўлиб ўтди.

Kun.uz`нинг санъаткор оиласига яқин ахборот манбаси берган маълумотга кўра, тўй маросимида ўзбек эстрада ва мумтоз мусиқа санъатининг ёрқин вакилларидан Шерали Жўраев, Насиба Абдуллаева, Озодбек Назарбеков, Ғиёс Бойтоев, Равшан Номозов, Жаҳонгир Отажонов, Озода Нурсаидова ва бошқалар иштирок этди.

“Тўй маросими ҳақиқий юлдузлар базмига айланиб кетди. Унда микрофон яхши маънода талаш бўлди. 2015 йил ҳисобидан санъаткорларнинг бу қадар бир жойга жам бўлгани йўқ эди”, - деди ахборот манбаси

Top