16:47 / 28.11.2015
5899

Қатар ҳукумати ЖЧ-2022нинг бир қанча объектлари қурувчилари мамлакатни тарк этишини тақиқлаб қўйди

Қатар ҳукумати футбол бўйича 2022 йилги Жаҳон Чемпионатига тайёргарлик доирасида қурилаётган бир қанча объектлар қурувчилари мамлакатни тарк этишини ман қилди. АР агентлигининг маълум қилишича, тақиқ рўйхатига қурилиш компаниялари раҳбарлари, пудратчилар ва муҳандислар кирган.

Бундай қарор “Ҳамад” аэропорти томида содир бўлган кўнгилсизликдан сўнг қабул қилинди. Қатар пойтахти Дохада кучли ёғингарчилик оқибатида ушбу бино томидан чакки оқа бошлади.

Тақиқ бу воқеа юзасидан ўтказилаётган суриштирув охирига қадар ишлайди.
Аэропорт 2014 йил 30 апрелида ишга туширилган бўлиб, у ЧЖ инфраструктурасининг муҳим таркибий қисми ҳисобланади. Лойиҳа реализациясига 15 млрд доллар сарфланган эди.

Top