17:44 / 28.11.2015
3994

Қирғизистоннинг собиқ мудофаа вазирига нисбатан жиноий иш қўзғатилди

Қирғизистоннинг собиқ мудофаа вазири Таалайбек Ўмуралиев ҳамда у билан шерикликда айбланаётган бир қатор мансабдорларга нисбатан жиноий иш қўзғатилди. Бу ҳақда мамлакат ҳарбий прокуратураси матбуот хизмати хабар бермоқда.

Айтилишича, 2013 йил апрелида мудофаа вазирлиги “Аскер Қурулуш” давлат корхонаси билан шартнома имзолаб, шу асосда қурилиш ишларига 5 млн сом (70 минг доллар) ажратган. Аммо бу пул давлат корхонаси томонидан тегишли мақсадларда ишлатилмай, ноқонуний равишда тижорий структуралар ҳисобига ўтказилган ва у ерда 2 йил давомида айлантирилган.

Top