15:28 / 28.11.2015
21319

Қозоғистондан Путиннинг эгизаги топилди

Қозоғистоннинг Усть-Каменогорск шаҳрида Россия президенти Владимир Путиннинг эгизаги топилди, деб хабар беради Tengrinews.kz ресурси. Исмини ошкор қилишни истамаган шахс бу эгизакнинг ўзи туширган суратини “ВКонтакте” ижтимоий тармоғида жойлаштирди.

“Бу душанба куни 6-рақамли автобусда бўлди. Тахминан кечки 8 эди. Қаршимда ўтирган эркак Путинга жуда ўхшаш туюлди. Уни суратга олмасдан иложим йўқ эди. Охир-оқибат, ҳар куни ҳам автобусда ҳақиқий эгизакни учратавермайсан”, - дейилади суратга қолдирилган изоҳда.

Top