10:15 / 29.11.2015
3692

БМТ Марказий Осиё давлатларига чигирткага қарши курашда ёрдам бермоқда

БМТ қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат дастури вакиллари 24 ноябрь куни Бишкекда Қирғизистон, Афғонистон ва Тожикистонда чигирткалар назорати лойиҳасини имзолади. Бу ҳақда 26 ноябрь куни ташкилот томонидан тарқатилган хабарномада айтилди.
Чигиртка қишлоқ хўжалигига жуда катта зарар келтиради ва одатда одам кам ҳудудларда болалаб, кўпаяди, деб тушунтирда дастурнинг матбуот котибаси Ольга Гребенникова.
Унинг қўшимча қилишича, лойиҳа қиймати 5 млн долларни ташкил қилиб, у 2019 йилга қадар амалга оширилади. Маблағ Япония ҳукумати томонидан тақдим этилган.

Top