Кеча Владимир Кличко устидан ғалаба қозонган британиялик боксчи Тайсон Фьюри боксда янги давр бошланганини таъкидлаб ўтди.
“Кличко буюк чемпион эди, лекин ҳамманинг ўз даври бор. Бугун янги аср бошланди”, - деди у ВВС билан мулоқот чоғида.
“Мен ўзимга ишонардим, аммо бошқалар менга тескарисини уқтиришга интиларди. Фақат жамоам ва оилам буни қила олишимга ишонарди”, - сўзида давом этди янги жаҳон чемпиони.