08:31 / 29.11.2015
4139

Кэмерон: ИШИДни йўқ қилиш учун фақатгина ҳарбий куч етарлик қилмайди

Буюк Британия бош вазири Дэвид Кэмерон БМТ давлатлари раҳбарлари саммити доирасида ўтказилган матбуот-анжуманида ИШИДни йўқ қилиш учун фақатгина ҳарбий куч етарлик қилмайди, деб айтди. Бу ҳақда РИА “Новости” ахборот агентлиги маълум қилди.

“Яхлит стратегия зарур. Биз бу муаммони фақатгина қўшимча ҳарбий куч ҳисобига ҳал қилиш мумкинлигига ишонмаймиз. Биз тўлиқ ҳажмда сиёсий, дипломатик стратегиямизни қўллашимиз ва албатта, Суриядаги уруш якунлангандан кейин мамлакатни тиклаш бўйича ҳаётий муҳим ишни таъминлашимиз зарур”, деб айтди Кэмерон.

Top