11:28 / 29.11.2015
7242

ОАВ: Германия Сурияга 1.2 минг аскар жойлаштириши мумкин

ИШИДга қарши кураш мақсадида Сурияга бундесвернинг 1.2 минг аскари юборилиши мумкин, деб ёзади Die Welt нашри.
Бу ҳақда бундесвер бош инспектори Фолькер Викер Bild am Sonntag нашрига берган интервьюсида айтиб ўтди. Унинг таъкидлашича, Суриядаги немис флоти ва авиациясига хизмат кўрсатишга 1.2 минг хизматчи етади.
Бу ташаббус амалга ошган тақдирда Суриядаги контингент Германиянинг мамлакат ташқарисидаги энг йирик кучига айланиши мумкин.

Top