14:59 / 29.11.2015
4223

Хосеп Гвардиола «МЮ»да ишлашни истамоқда

"Бавария" бош мураббийи Хосеп Гвардиола мавсум охирида "Манчестер Юнайтед" бошқарувига ўтишни истамоқда.

Хабар қилинишича, 44 ёшли мураббий мюнхенликлар билан шартномасини узайтирмайди ва фаолиятини Англияда давом эттиради. Эслатиб ўтамиз, Луи ван Гал "МЮ"дан кетган тақдирда манкунианликлар унга 7 миллион фунт товон пули тўлаши лозим. Мураббийнинг шартномаси 2017 йилнинг июнида якунига етиши лозим.

Эслатиб ўтамиз, 2012 йилда "МЮ"нинг собиқ бош мураббийи Алекс Фергюсон Гвардиолани жамоа бошқарувига таклиф этган, аммо у "Бавария"да ишлашни маъқул кўрган эди. Бироз вақт муқаддам мураббий "Манчестер Сити" билан келишувга эришгани ҳам хабар қилинган.

 Манба: www.uff.uz

Top