08:24 / 29.11.2015
5438

Япония ИШИДга қарши халқаро коалицияга қўшилишдан бош тортди

Япония ИШИД террорчилик гуруҳига қарши халқаро коалиция сафида иштирок этишни истамаяпти, деб хабар бермоқда Япония ТИВ матбуот котиби Ясухису Кавамуруга иқтибос келтирган ҳолда РИА “Новости” ахборот агентлиги.

“Япония ИШИДга қарши ҳарбий операциялар ўтказаётган коалицияда иштирок этишни истамаяпти. Шунингдек, ИШИДга қарши логистик ёрдам, ҳаводан бомбардимонлар ва бошқа ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш режалаштирилмаяпти”, деб айтди Кавамура.

Кавамуранинг айтишича, Япония қочқинларга гуманитар ёрдам беради.

Top