12:38 / 30.11.2015
3432

Назарбоев: Халқимиз ҳеч қачон ҳозирдагидек яхши яшамаганди

Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев Қозоғистон халқига мурожаатини бошлади.

Мурожаат давлатнинг жаҳон инқирози шароитидаги ҳаракатларига бағишланади.
У ўз нутқида мамлакатдаги иқтисодий инқирозга изоҳ берди.

"Ҳали ҳеч қачон халқимиз ҳозирдагидек яхши шароитларда яшамаганди", дейди у ўз нутқи аввалида.

"Биз кам нарсага эришмадик. Ҳозирда дунё тезкор равишда ривожланмоқда. Янги давр кириб келган. Бугунги кунда ташқи омиллар Қозоғистон иқтисодига таъсир кўрсатмоқда", дейди у.

"Ҳеч ким глобал инқироздан сақланиш кафолатига эга эмас. Айни вақтда бундай инқироз барчага таъсир кўрсатмоқда", дейди Назарбоев.

"Иқтисодий ўсиш кўрсаткичларидаги пасайишлар бутун дунё иқтисодига тааллуқли. ЯИМ кўрсаткичларининг пасайишидан ажабланмаса ҳам бўлади. Нефтдан юқори миқдорда даромад қилиш энди йўқ", дейди Қозоғистон президенти.

"Дунёда барқарорлик йўқолди. Катта давлатлар бир-бирига санкциялар қўллашга киришди ва улар ўртасида ўзаро ишонч йўқ бўлди. Ҳар куни қаердадир теракт содир бўлмоқда. Одамларнинг ўлдирилиши одатий ишга айланди. Дунё жиддий хавф остида қолмоқда", дея давом этган президент.

Top