20:46 / 30.11.2015
7726

Столтенберг: Су-24 Туркия ҳаво ҳудудини бузган

НАТО бош котиби Йенс Столтенберг Россиянинг Су-24 бомбардимончи самолёти уриб туширилишидан олдин Туркия ҳаво ҳудудини бузганини айтди.

“Бизда ўзимизнинг ахборот манбаларимиз бор ва улар берган маълумотлар Туркия тақдим қилган маълумотлар билан мос келмоқда. Чегара бузилган ва бу биринчи марта юз бермаган, Туркия ўз ҳаво ҳудуди ва чегараларини ҳимоя қилишга ҳақли”, деб айтди Столтенберг Брюсселда журналистларга.

Столтенбергнинг айтишича, НАТОнинг вазифаси Россия-Туркия муносабатларида кескинликнинг авж олишига йўл қўймасликдан иборат.

“Биз вазиятнинг ёмонлашишига йўл қўймаслик мақсадида Туркия ва Россия ўртасида алоқа ўрнатишга ёрдам беришимиз керак”, деб таъкидлаб ўтди Столтенберг.

Top