09:23 / 30.11.2015
5463

Тошкент лок-бўёқ заводи: янгича кўриниш

Яқин кунларда Тошкент лок-бўёқ заводида ишлаб чиқаришни диверсификация қилиш бўйича инвестицион лойиҳа амалга оширилади. Эмал ва лок ишлаб чиқариш бўйича экологик хавфсиз, замонавий технологик паркни яратиш режалаштирилган. Лойиҳа польшалик сармоядорлар билан ҳамкорликда амалга оширилади.

2016 йилдан 2020 йилга қадар сармоядорлар завод ҳудудидаги биноларни қуриш ва қайта таъмирлаш йўли билан ишлаб чиқариш комплексини яратадилар. Шунингдек эскириб қолган ускуналарни алмаштириш амалга оширилади ва сифатли ҳамда рақобатбардош маҳсулот ишлаб чиқарувчи ихчам, энергия жиҳатидан самарали завод яратилади. Паркни барпо этиш учун муҳандис ва бошқа маҳоратли мутахассислар жалб этилади, улар комплекни қуришда замонавий сифат стандартлари ҳамда мазкур соҳадаги илмий ютуқларни ҳисобга оладилар. Завод қуввати XX аср ўрталарида барпо этилган. Ускуналар эскирган, шу сабабли у энергия жиҳатидан чиқимдор, паст даражадаги рентабеликка эга ва бозорда рақобатбардош бўлмаган маҳсулотни ишлаб чиқаради.

Қайд этиш жоизки, янги мажмуада автопаркка эга бўлган логистика маркази яратилади ва қурилиш материаллари ҳамда халқ истеъмоли учун импорт ўрнини босувчи бошқа лойиҳалар амалга оширилади. Ушбу маҳсулот ички бозорда сотилади ва экспортга юборилади. Бундан ташқари, 1500 га яқин янги иш ўринлари яратилади ҳамда импорт ўрнини босувчи ва экспортга йўналтирилган маҳсулотларнинг янги турлари ўзлаштирилади.

Тошкент лок-бўёқ заводига 1945 йилда асос солинган, у қуйидаги лок-бўёқ маҳсулотларини ишлаб чиқаради: пигмент, эритувчи, олиф, эмаль, бўёқ ва лок. 2014 йилда ишлаб чиқариш ҳажми 11 986 216 000 (11 млрд 986 миллион 216 минг) сўм миқдоридаги 2 393,84 (2 400) тонна маҳсулотни ташкил этди, 2015 йилнинг бошидан бери ҳажми 3 002 000 000 (3 млрд 2 миллион) сўмлик 681 тонна тайёр маҳсулот ишлаб чиқарилди. Ҳозирги кунда заводда 350 киши ишламоқда.

Реклама хуқуқи асосида.

Top