11:09 / 30.11.2015
5325

Тошкентда чақирув бўйича келган тез ёрдам ходими беморнинг тилла буюмларини ўғирлаб кетди

Тошкентда чақирув бўйича келган тез ёрдам ходими беморнинг тилла буюмларини ўғирлаб кетди. Бу ҳақда “Огоҳ” нашри ёзмоқда.

Айтилишича, бир куни ярим тунда Иван исмли 35 ёшли шахснинг қон босими ошиб, у тез тиббий ёрдам чақирган. Тез ёрдам машинасида етиб келган шифокор мижозининг қўлида қимматбаҳо буюмлар борлигини кўриб, унга беҳуш қиладиган дорилар эмлаган.
Номи келтирилмаётган шифокор ҳушидан кетган мижознинг 2.13 млн сўмлик заргарлик буюмларини ўғирлаб кетган. Аммо ҳуқуқ-тартибот ходимлари унинг жиноий ҳаракатларини тезда фош этди.

Top