11:29 / 30.11.2015
1948

Хитойда нефть қувурида содир бўлган портлаш бўйича 14 кишига айблов эълон қилинди

Хитойда суд 2013 йилда нефть қувурида содир бўлган портлаш юзасидан Sinopec нефть-кимё корпорациясининг 14 нафар собиқ ходимига нисбатан турли муддатлардаги қамоқ жазосини эълон қилди, дея хабар бермоқда Reuters.

Ўша пайтдаги портлаш натижасида 63 киши ҳалок бўлган, яна 156 киши жароҳат олган эди.
Sinopec компанияси ходимлари уч йилдан олти йилгача қамоқ жазосига ҳукм қилинди, шунингдек, маҳаллий маъмуриятнинг олти нафар амалдори масълиятсизлиги сабабли уч ярим йиллик қамоқ жазосига маҳкум этилди.

2013 йилнинг 22 ноябрь куни Циндао шаҳри яқинида нефть қувурида портлаш содир бўлган эди. Ҳодисадан мамлакат иқтисодиёти 751,7 млн юан ($117,53 млн) зарар кўрган.

Top