10:05 / 30.11.2015
1982

Хитойдаги пўлат заводида газ чиқиши натижасида ҳалок бўлганлар сони 10 нафарга етди

Хитойнинг Цзоупин уездидаги (Шаньдун вилоятида) пўлат заводида чиққан газ сизиши натижасида ҳалок бўлганлар сони 10 кишига етди, 7 киши жабрланган. Бу ҳақда “Синьхуа” агентлиги хабар бермоқда. Аввалроқ 5 кишининг ҳалок бўлгани ҳақида хабар берилмоқда.

Воқеа якшанба куни тунда юз берган. Корхонанинг жабр кўрган барча ходимлари касалхоналарга ётқизилган.
Ҳукумат авария сабабларини ўрганмоқда. Воқеа тафсилоти ҳақида бошқа хабар берилмаган.

Top