21:35 / 01.12.2015
7704

1 декабрдан Россия ва Туркия ўртасида чартер ташишларга тақиқлов киритилди

2015 йилнинг 1 декабридан Россия ва Туркия ўртасида чартер ҳаво ташишларга тақиқлов киритилди. Бу ҳақда Россия ҳукумати сайтидаги хабарда маълум қилинди.

“Транспорт вазирлигига 2015 йил 1 декабрдан Россия ва Туркия ўртасида, Туркияда бўлган сайёҳларни қайтариш учун махсус рейслардан ташқари, чартер ҳаво ташишларига тақиқлов киритиш ҳамда Туркия билан мунтазам ҳаво алоқасида транспорт хавфсизлигини таъминлашга қаратилган қўшимча чораларни кўриш юклатилсин”, дейилмоқда хабарда.

Қарор Россия бош вазири Дмитрий Медведев томонидан имзоланган.

Top