17:44 / 01.12.2015
9799

Independent: Японияга қирғоғига мурда тўла 11 қайиқ етиб келди

Япония қирғоқлари яқинида ичида жасад тўла 11 қайиқ топилди. The Independent нашрининг тахмин қилишича, улар Шимолий Кореядан келаётган қочқинларга тегишли бўлиши мумкин.

Қирғоқ қоровули хизмати ходимларининг маълумотларига қараганда, ёғоч қайиқларнинг айримларида 20тагача жасад топилган. Қайиқлар Япон денгизида топилиб, портларга олиб кетилган, аммо мурдаларни таниш ишлари бошланмаган. Охирги қайиқ Фукуи портидан топилди.

Япония матбуотида ёзилишича, қайиқлардан бирида Шимолий Корея байроғи рангларини эслатувчи мато бўлаклари топилган. Шу билан бирга, қайиқлардан бирининг ёнига “Корея халқ армияси” деган ёзув туширилгани айтилмоқда. Шу билан боғлиқ равишда таналар КХДРдан чиқиб, адашиб қолган балиқчиларга тегишли деган фараз илгари сурилмоқда.

Top