15:01 / 01.12.2015
8780

Парижда саммит, Африкада Рим папаси, хитойлик матонатли аскарлар, Калифорнияда Янги йил паради, бутун дунёда ОИТСга қарши кураш куни ва куннинг бошқа долзарб воқеалари суратларда

Британиянинг The Guardian нашри бугуннинг асосий тенденциялари ва энг долзарб масалаларини акс эттирувчи фотожамланмани тайёрлашди. Унда иқлимий саммит, Ҳиндистон ва Африкадаги сиёсий-маданий янгиликлар намойиш этилган.

Қуйида бу суратлар билан танишинингиз мумкин.

1. Окленд, Янги Зеландия.
Уэсли коллежининг собиқ талабалари Эден боғида анъанавий хака рақсини ижро этмоқда. 18 ноябрь куни вафот этган регби ўйинчиси Йона Ломунинг мотам кечаси.

 

2. Хэйхэ, Хитой.
Халқ озодлик армиясининг янги хизматчилари қиш мавсумида, -20 даража совуқдаги машғулотда сафланиб туришибди. Шимолий Хитойнинг Хэйлунцзян вилоятидаги ҳарбий база.

 

3. Банги, Марказий Африка Республикаси.
БМТ аскарлари Рим папаси Франциск ташрифи чоғида марказий масжид олдида оломонни назорат қилмоқда.

 

4. Париж, Франция.
Дэвид Кэмерон шаҳзода Чарльз билан Ле Буржда иқлимий саммити очилиши куни ўтказилган жаҳон етакчиларининг суратга туши маросимидан сўнг суҳбатлашмоқда.

 

5. Намцо кўли, Тибет.
Аёл боласи билан кўл яқинида. Кичикроқ журналистлар гуруҳига минтақага ташриф буюриш рухсат этилган эди. Бундан фойдаланиб қолган сураткаш мазкур аёлни ўз кадрларига муҳрлашга муваффақ бўлди.

 

6. Лос-Анжелес, АҚШ.
84-йиллик Ҳолливуд Янги йил паради.

 

7. Чандигарх, Ҳиндистон.
Талабалар халқаро ОИТСга қарши кураш куни муносабати билан ўтказиладиган митингда иштирок этиш учун юзларини бўяб олдилар.

 

8. Лесбос, Греция.
Кўнгиллилар ҳозиргина қочқинлар қайиғидан тушириб олинган қизалоқни овутмоқда.

 

9. Анқара, Туркия.
Эсонбуға аэропорти. Су-24 самолёти уриб туширилганида ҳалок бўлган россиялик учувчининг танаси солинган тобут ватанига қайтарилмоқда.

 

11. Ялта, Украина.
Эркаклар чироқлар ёруғида шахмат ўйнамоқда. Қримдаги йирик электр устунлари портлатиб юборилганидан буён бутун ярим орол қоронғуликда ўтирибди. Қрим ҳукумати фавқулодда вазият эълон қилиб, электр энергия ишлатилишига чекловлар эълон қилди.

 

10. Торрес дель Пайне, Чили.
Чили антарктик институти олимлари миллий боғдаги машқ дастури доирасида Кулранг музликни кесиб ўтмоқда.

 

12. Суматра, Индонезия.
Маҳаллий аҳоли оролнинг шимолидаги Медан Марелан чиқиндихонасида иккиламчи хом ашё қидирувида.

 

13. Нью Деҳли, Ҳиндистон.
Хавфсизлик хизмати ходимлари Ҳиндистонда зўравонлик ва ксенофобиянинг ўсишига қарши намойиш чоғида полиция баррикадаларидан ўтишга ҳаракат қилган Ёшлар конгресси фаолларини сув пуркагичлар ёрдамида тарқатиб юбормоқда.

 

14. Шэньян, Хитой.
Аёл Ляонин вилоятидаги қисман музлаган кўлда сузиб юрибди. Мамлакат шимоли-шарқи.

Top