Ҳурматли ўқувчилар, эътиборингизга 16 ноябрь куни Ўзбекистонда рўй берган энг асосий янгиликларни такроран ҳавола этамиз.
Ўзбекистонда навбатдаги кичик зилзила сезилди>>
Тошкентда ва Ўзбекистоннинг бошқа шаҳарларида 1 декабрь, сешанба куни маҳаллий вақт билан 11:16 да кучсиз ерости силкинишлари сезилди.
Тошкентда гиёҳванд моддаларнинг ноқонуний алмашинувига қарши кураш бўйича Ўзбекистон ва АҚШ тажрибаси муҳокама қилинмоқда>>
Тошкентда “Гиёҳванд моддаларнинг ноқонуний алмашинувига қарши курашнинг жиноий-процессуал ва суд-ҳуқуқ механизмлари: Ўзбекистон ва АҚШ тажрибаси” мавзусида семинар ўз ишини бошлади.
Ўзбекистон ЕХҲТга аъзо давлатлар Ташқи ишлар вазирлари кенгаши йиғилишида иштирок этади>>
Ўзбекистон Республикаси ТИВ делегацияси 2015 йил 3 декабрь куни Белград шаҳрида (Сербия) очилаётган Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг навбатдаги йиғилишида иштирок этади.
Ўзбекистон техник-иқтисодий асослашни эксперт баҳолаш бўйича агентликнинг ваколатларини белгилаб берди>>
19 ноябрда ҳукумат томонидан қабул қилинган қарор билан техник-иқтисодий асослашни эксперт баҳолаш бўйича агентликнинг ваколатларини белгилаб берилди.
Тошкент шаҳридаги Халқаро Вестминстер университетида Маданият ва санъат кунлари ўтказилди>>
2015 йилнинг ноябрь ойида Тошкент шаҳридаги Халқаро Вестминстер университетида Буюк Британия элчихонаси билан ҳамкорликда анъанавий Маданият ва санъат кунлари ўтказилди.
Ёшларда ахборот маданиятини ўстиришга бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди>>
Ўзбекистон Миллий Матбуот марказида "Давлат ҳокимияти, бошқаруви органлари ва фуқаролик жамияти институтларининг ёшларда ахборот маданиятини ўстириш ва уларни ғоявий-мафкуравий тажовузлардан ҳимоялаш механизмларини такомиллаштиришга доир устувор вазифалар" мавзусида матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Нукусда Жанубий Кореядан келтирилган тез ёрдам машиналари ишга тушди>>
Шу кунларда Корея Республикаси халқаро жамғармаси (KOFIN) ходимлари Қорақалпоғистон Республикасига ташриф буюриб, У. Ҳолмуротов номли Республика кўп ихтисосли тиббий марказга Hyundai русумли 4 дона тез тиббий ёрдам машинаси ва 14 турдаги замонавий тиббий асбоб-анжомларни тақдим этди.
Самарқандда тунги клубларда қўлга тушган 17 ўсмирнинг ота-онаси жаримага тортилган>>
Самарқанд вилоят ички ишлар бошқармаси инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва юридик таъминлаш бўлинмаси қоидабузарликлар профилактикаси соҳасида малакали ходимлари билан ҳамкорликда ёшлар билан ишлаш масалалариг бағишланган давра суҳбати ўтказилди.
Яшнободдаги МЧЖлардан бирининг ноқонуний фаолияти фош қилинди>>
Тошкент шаҳар Яшнобод туман ДСИ томонидан ўтказилган текширув натижасида 1977 йилда туғилган Шоёқуб Ҳайдаров бошчилигидаги МЧЖлардан бирида амалга оширилган ғайриқонуний ишлар фош этилди.
Тошкентда талончилик билан шуғулланиб келган жиноий гуруҳ қўлга олинди>>
Тошкент шаҳрида талончилик билан шуғулланиб келган жиноий гуруҳ қўлга олинди.