21:10 / 01.12.2015
3459

ОАВ: Истанбулдаги метро яқинида портлаш юз берди, 1 киши ҳалок бўлди

Туркиянинг Истанбул шаҳридаги метронинг Байрампошо станцияси яқинида, ерости ўтиш йўлида портлаш юз берган. Бу ҳақда маҳаллий ОАВларда хабар қилинган.

Айни вақтда воқеа жойида кўп миқдордаги тез ёрдам машиналари ва ўт ўчириш машиналари етиб келган.

Haberturk хабарига кўра, портлаш туфайли бир киши ҳалок бўлган ва бир киши жароҳатланган.

Метрода поездлар ҳаракати тўхтатилган. Портлаш сабаблари аниқ эмас.

Дастлабки тасдиқланмаган хабарларга кўра, полициячилар портлаш трансформаторда юзага келганини айтишган.

Top