16:10 / 01.12.2015
6436

Қирғизистонда ер силкинишлари яқин вақтлар ичида яна давом этиши мумкин

Қирғизистоннинг Ўш вилоятида содир бўлган зилзила мамлакат сейсмология институти томонидан 2015 йилнинг охирида сейсмик фаоллик кузатилиши бўйича қилган башоратларини тасдиқлади. Бу ҳақда институт директори Канатбек Абдрахматов «24.kg» нашрига маълум қилган.

Унинг сўзларига кўра, бундай ер силкинишлари мамлакат ҳудудида яқин вақтлар ичида давом этиши мумкин.

«Зилзила кучи вақти бўйича деярли барча прогнозларимиз ўзини тўлиқ оқлади. Келгусида кузатилиши мумкин бўлган ҳолатларга тўхталадиган бўлсак, 2016 йилнинг бошланишида ҳам шу каби силкинишлар кузатилиши мумкин. Аммо йил ўрталари ва охирларига келиб сейсмик фаоллик пасаяди. Кейинги бундай қаттиқ силкинишлар 2018 йилдан 2024 йиллар оралиғида кузатилиши мумкин», - дея таъкидлади Канатбек Абдрахматов.

Қайд этиб ўтиш жоиз, Европа-ўртаер денгизи сейсмик маркази (EMSC), берган маълумотга кўра, бугун Тошкент вақти билан 11:13да Қирғизистон ҳудудида 5,3 магнитудали зилзила кузатилган. Зилзила эпицентр Бишкекдан 184 километр узоқликда жанубий-ғарбий қисмида ва шимолий-шарқдаги 69 километр узоқликдаги Жалолобод ҳудудида кузатилган. Силкиниш ер шарининг 40 километр чуқурлигида кузатилган.

Ўзбекистоннинг шарқий ҳудудларида ҳам бу зилзила таъсири сезилди.

Top