10:44 / 02.12.2015
3154

“Лукойл” Ўзбекистонга 759 млн доллар миқдорида инвестиция йўналтирди

Россия нефть компанияси “Лукойл” 2015 йилнинг янаварь—сентябрь ойлари оралиғида тадқиқ ишларини 759 млн доллар миқдорида инвестиция қилди

Россия компанияси маълумотларига кўра, ўтган йилнинг шу даврида бу миқдор 549 млн долларни ташкил этган эди. Кўрсаткич 38,25 фоизга ўсган.

Россия компанияси Ўзбекистонга 2015 йилнинг учинчи чорагида 263 млн доллар инвестиция киритди. Бу кўрсаткич 2014 йилда 248 млн доллар эди.
Компания 2020 йилга қадар Ўзбекистонда ҳар йили 17-18 млрд кубометр газ ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда.

Top