17:29 / 02.12.2015
2276

Apple янги MacBook Air ноутбукларини 2016 йилда тақдим этишни режалаштирмоқда

Apple компанияси MacBook Air ноутбукининг янги версияларини 2016 йилда тақдим этади. Бу ҳақда Economic Daily News ёзмоқда.

Нашр берган маълумотларга кўра, янги ноутбукнинг 13 ҳамда 15 дюйм экранли версиялардан тақдим этилади ва у аввалги версиялардан юпқароқ корпусга эга бўлади.

Тахминларга кўра, MacBook Air WWDC 2016 кўргазмасида тақдим этилади. 

Top