18:22 / 02.12.2015
1705

Британия полицияси терроризмда айблаб тўрт кишини қўлга олди

Буюк Британия полицияси тўрт нафар кишини террорчилик ҳаракати қилишга уринганликда айблаб, қўлга олди. Бу ҳақда Associated Press хабар бермоқда.

Полиция ходимининг сўзларига кўра, гумонланганлар 2 декабрь куни, тонгда қўлга олинган. Улар теракт содир этишга тайёрланишда айбланмоқда. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ходимлар томонидан Лондондан 50 км узоқликда жойлашган Лутон шаҳрининг еттита жойи алоҳида-алоҳида текширилган. Тўхтатилган автомобиллар ҳам полиция томонидан текширилмоқда.

Полициянинг маълум қилишича, мазкур ҳибсга олинганларнинг Париж терактида ҳеч қандай алоқаси йўқ.

Top