20:24 / 02.12.2015
4034

Британиялик лейбористлар етакчиси ИШИДдан нефть сотиб олаётган давлатларни аниқлашга чақирди

Буюк Британия Лейбористик партияси етакчиси Жереми Корбин қандай давлатлар ИШИДдан нефть сотиб олаётганини аниқлашга чақирди.

Корбин бу ҳақда парламентда Буюк Британия ҳарбий-ҳаво кучларининг Сурияда ИШИД позицияларига авиазарбалар бериш масаласини муҳокама қилиш давомида айтди.

“Фикримча, биз ИШИДдан айнан ким нефть сотиб олаётгани, буни ким молиялаштираётгани, қайси банклар молиявий транзакцияларни амалга ошираётгани ва минтақанинг қайси давлатлари бунга алоқаси борлигини аниқлашимиз зарур”, деб айтди Корбин.

Аввалроқ Россия Мудофаа вазирлиги Туркияни ИШИДдан сотиб олинадиган нефтнинг асосий истеъмолчиси деб атаганди.

Top