20:47 / 02.12.2015
2400

Ҳиллари Клинтоннинг хавфсизлик масалалари бўйича маслаҳатчиси вафот этди

АҚШ президентлиги учун демократлар партиясидан номзод бўлган Ҳиллари Клинтоннинг миллий хавфсизлик масалалари бўйича маслаҳатчиси Сэнди Бергер оламдан ўтган. Бу ҳақда у ишлаган фирма вакилига асосланган ҳолда Рейтер агентлиги хабар тарқатган.

Қайд этилишича, марҳум Клинтон хоним АҚШ Давлат департаменти бошлиғи бўлган вақтда унга маслаҳатчи сифатида ишлаган.

Сэнди Бергер 70 ёшда эди.

Top