14:35 / 02.12.2015
3228

Покистонда мактабга ҳужум қилганликда айбланган 4 жиноятчи осиб ўлдирилди

Покистон ҳарбий суди томонидан 2014 йили Пешовардаги мактаблардан бирига ҳужум қилганликда айбдор деб топилган 4 нафар судланувчи осиб ўлдириш орқали қатл қилинди. Бу ҳақда Reuters агентлиги хабар бермоқда.

Қатл ҳақида расмий хабар тарқатилмади, аммо бу маълумотни агентликнинг мамлакат пенитенциар муассасаларидаги манбалари тасдиқлади.
Қатл қилинганлар “Толибон” ҳаракатининг маҳаллий ячейкаси аъзолари бўлган.

2014 йил декабрида жангарилар мактабга ҳужум уюштирган, бунинг оқибатидла 140 киши ўлдирилган эди. Уларнинг кўпчилиги болалар эди.

Top