19:58 / 02.12.2015
23340

Россия Мудофаа вазирлиги Туркия-Сурия чегарасидаги бензовозлар фотосуратларини эълон қилди

Россия Мудофаа вазирлиги Сурия ва Туркия ҳудудида тўпланган бензовозлар акс этган фотосуратларни эълон қилди. Улар вазирлик сайтида эълон қилинди.

Қайд этилишича, Суриядаги операциялар жараёнида ИШИДнинг Сурия ва Ироқ ҳудудидаги ўз назорати остида бўлган минтақалардан Туркияга нефть ташилишининг учта асосий йўналиши аниқланган.

“Ғарбий йўналиш Туркиянинг Ўрта Ер денгизи қирғоғидаги портларига чиқса, шимолийси Туркия ҳудудидаги Батман нефтни қайта ишлаш заводига йўл олади. Шарқий йўналиш эса Жизр аҳоли пунктидаги йирик юк ортиш ва тушириш базасига қаратилган”, -дейилади хабарда.

Вазирликнинг айтишича, Туркия томонидаги А квадратда 240та бензвоз ва юк машинаси бўлса, Сурия ҳудудидаги В квадратда 46та бензовоз ва юк машиналари қайд этилган. Улар чегарадан ўтишни кутиб туришибди.

Top