18:57 / 02.12.2015
5139

Ёқутистонда олмос кўчкиси кузатилди

Ёқутистоннинг Мирний туманида содир бўлган кўчки Ленск-Мирний республика аҳамиятидаги автойўлни тўсиб қўйди. Кейинроқ аниқланишича, кўчган тоғ жинсларида жуда кўп олмос бор экан. Воқеа 28 ноябрь куни содир бўлди, деб хабар беради “Российская газета”.

Маълум бўлишича, кўчки массасини олмос қазиб олувчи корхона заводининг қайта ишланган жинслар сақланувчи қисмидаги моддалар ташкил қилган. Бу қайта ишланган жинслар бўлиб, ундан қимматбаҳо кристалларнинг асосий қисми ўтган асрнинг 60-йиллар охиридаёқ олиб бўлинган. Аммо, Ёқутистон саноат вазирлиги ходимларининг уқтиришича, бу қумларда кўплаб олмослар қолиб кетган, ва бугунги куннинг замонавий бойитиш технологиялари уларни қайта ишлаб, янада кўпроқ олмос олиш имконини беради.

Мутахассисларнинг ҳисоб-китобларига қараганда, ўтган асрда технология тоғ жинсларидан олмосларнинг 88 фоизини чиқариб олиш имкониятини берар эди. Бу дегани, қолган 12 фоизи ҳозир йўлни тўсиб ётибди.

Top