23:20 / 03.12.2015
6998

Барак Обама: ИШИД фақат ундан қўрқишсагина ғалаба қозониши мумкин

АҚШ президенти Барак Обама CBS телеканалига берган интервьюсида ИШИД террорчилик ташкилотини АҚШ учун фавқулодда хавф, деб ҳисобламаслигини айтиб ўтди.

“ИШИД бизнинг ҳаётимизга таҳдид қила олмайди. Бу худди “Ал Қоида” сингари хавфли ташкилот. Бироқ биз мудофаамизни қаттиқ ҳимоя этамиз. Ватанимиз илгари бу даражада қаттиқ ҳимоя қилинмаган”, — деди у.

Давлат раҳбари ИШИД фақат ундан қўрққандагина ғалаба қозониши мумкинлигини ҳам таъкидлаб ўтди. “Мен кўп бор такрорлаганман: ИШИД биз унга қўрқув билан жавоб берсак, яшаш тарзимизни ўзгартирсак ва қадриятларимизни унутсаккина ғалаба қозониши мумкин”.

Обама АҚШ бир неча терактларнинг олди олинганлигини таъкидлаб ўтди. Шу билан бирга у “хавфнинг ҳаётий эканлиги, аммо доим огоҳ бўлиш лозим”лигини қўшимча қилди.

Top