07:14 / 03.12.2015
4613

Довудўғли Россиянинг айбловларини инкор қилишда давом этмоқда

Туркия бош вазири Аҳмад Довудўғли Россия томонининг Туркияни ИШИДдан нефть сотиб олишда айблашларини инкор қилишда давом этди.

"Россия томонининг бу айбловига изоҳ беришнинг ўзи ақлдан эмас", дейди у.

У шунингдек, Россияни икки давлат ўртасидаги муносабатларни яхшилаш учун ҳаракат қилишга чақирган.

Бундан олдинроқ, Довудўғли Россия Су-24 воқеаси туфайли иқтисодий санкциялар жорий қилиб, халқаро савдо қонунларини бузганини иддао қилганди.

Туркия ва Россия муносабатлари 24 ноябрь куни русларнинг Су-24 русумли ҳарбий бомбардимончи самолёти Туркия-Сурия чегараси ҳудудида уриб туширилганидан сўнг ёмонлашди. Туркия бу самолётни ўз ҳаво кенгликларини бузиб ўтгани учун уриб туширганини маълум қилган. Россия томони эса бу айбловни тан олмаган.

Шундан сўнг, Россия президенти буни "орқадан қилинган ҳужум" сифатида баҳолаган.

Владимир Путин 28 ноябрь куни Туркияга нисбатан санкциялар жорий этиш ҳақидаги фармонни имзолаган эди.

Top