21:13 / 03.12.2015
2000

ФИФА президенти ўз вазифасида фақат 12 йил ишлай олиши бўйича таклиф маъқулланди

ФИФА ижро қўмитаси ислоҳот қўмитаси томонидан берилган, ташкилот президенти бу вазифада фақат 12 йил ишлаши мумкинлиги бўйича таклифини маъқуллади. Бу ҳақда ФИФА расмий сайтида маълумот берилган.

Унга кўра, президентлик ваколатининг максимал муддати тўрт йилдан 3 мартагача қилиб белгиланади.

Айнан шундай чеклов ФИФА кенгаши аъзолари ва бошқа органлар ходимларига ҳам тегишли бўлиши мумкин.

Top