11:50 / 03.12.2015
6655

Foreign Policy жаҳоннинг 100 асосий мутафаккирлари рўйхатини эълон қилди

Foreign Policy журнали жаҳоннинг 100 асосий мутафаккирлари рўйхатини эълон қилди. Унга мазкур йилнинг асосий сиёсий ва ижтимойи воқеаларида бош ўринларни эгаллаган сиёсий арбоблари киритилди.

Рўйхат бир нечта категорияларга бўлинди: “қарор қабул қилувчилар”, “номзодлар”, “инноваторлар”, “адвокатлар”, “санъаткорлар”, “шифокорлар”, “хизматдагилар”, “солномачилар”, “магнатлар”.

“Қарор қабул қилувчилар” қаторига Россия президенти, Саудия Арабистони мудофаа вазири, Грециянинг собиқ молия вазири, Германия канцлери, Маврикий президенти, Бангладеш бош вазири, шунингдек, АҚШ-Эрон ва АҚШ-Куба келишувлари устида ишлган 2 халқаро гуруҳ киритилди.
Кейинги категорияга киритилганлар ичидан афғонистонлик парламентарий Шукрия Баракзай диққатга сазовор.
“Санъаткорлар” категориясидан Сонита Ализода, Бэнкси, Хелли Лув, Лин-Мануэль Миранда, Фабрис Монтейролар ўрин олишди.

Қолган категорияларга тўхталсак, уларга қуйидаги шахслар киритилди:
“Шифокорлар”: Мосока Фаллаҳ (Либерия), Волид Ҳасаниён (Кэмбриж), Дональд Ингбер (Кэмбриж), Ким Льюис ва Слава Эпштайн (Бостон), Дена Маринуччи (Сан-Диего).
“Хизматдагилар”: Рим папаси Франциск, Амелия Телефорд (австралиялик фаол), рэпер Эйкон, БАА энергетика вазири Суҳайл ал-Мазруий ва бошқалар.

“Солномачилар” категориясига йилнинг энг фаол ва таниқли журналистлари ва ахборот соҳаси фаоллари киритилди: Ҳадижа Исмоилова (Озарбайжон), Анас Аремеяв Анас (Гана), Элис Боуман (NASA), “Раққа сукутда ўлдирилди” гуруҳи фаоллари (Сурия), сураткаш Марио Масилау (Мозамбик), Жоанна Шварц (Буюк Британия), Розетта археологик миссияси жамоаси, Раиф Бадавий (инсон ҳуқуқлари фаоли, Саудия Арабистони) ва бошқалар.
Ниҳоят, “магнатлар” категориясига Ражан Анандан (Ҳиндистон), Эмили Лепрус, Лора Мэзер, Тоуни Кранц, Шэннон Шуйлер ва Оиша Кханна (барчаси АҚШ) киритилди.

Top