22:51 / 03.12.2015
2532

Италия ҳарбий-денгиз кучлари Сицилия бўғозидан 1,5 мингдан зиёд муҳожирни қутқариб қолди

Сўнгги кун ичида 1,5 мингдан зиёд муҳожир Сицилия бўғозида қутқариб қолинди. Бу ҳақда Италия ҳарбий-денгиз кучлари қўмондонлиги хабар бермоқда.

Манбанинг маълум қилишича, ноқулай об-ҳаво ва тўлқинлар сабаб танаффусдан кейин, Ливиядан қайиқлар келиши тағин бошланган. Жами бўлиб еттита операция ўтказилган. Унда Италия соҳил назорати хизмати, “Чегара билмас шифокорлар” кемаси, “София” Европа миссиясининг икки кемаси ҳамда Сицилия бўғозида ҳаракат қилувчи патрул хизматининг кемалари иштирок этган.

Top