15:01 / 03.12.2015
2810

Россия ва Қирғизистон нефть ва газ етказмаларида ҳисоб-китобларни рублда амалга ошириш ҳақида келишиб олди

Россия ва Қирғизистон нефть маҳсулотлари ва газ етказмаларида ҳисоб-китобларни рублда амалга ошириш ҳақида келишиб олди. Бу ҳақда савдо-иқтисодий, илмий-техник ва гуманитар ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссия йиғилиши якунларига кўра Қирғизистон бош вазири Темир Сариев хабар берди.

Унинг сўзларига қараганда, томонлар давлат органларига марказий банкларга мурожаат қилиб, рублга ўтиш масаласини ишлаб чиқишни топширган. Келажакда ўрмон, қурилиш материаллари ва металл конструкциялар импортида ҳам ҳисоб-китобларни Россия рублида амалга ошириш кўзда тутилмоқда.

Шунингдек, ҳукуматлар ўртасида нефть маҳсулотлари етказмалари бўйича янги шартнома имзолаш бўйича келишувга эришилди.

Top