18:36 / 04.12.2015
9080

Бухорода оилавий жуфтликнинг қотили қидирилмоқда

Бухоро вилоятида ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари Фошун аҳоли пунктида икки қотилликка алоқадор жиноятчини қидирмоқда. Р.Ҳамроев ва Н.Сафарова жиноятчининг қурбонига айланишди, дея ёзмоқда “Восточный экспресс” нашри вилоят ИИБ матбуот хизмати хабарига асосланган ҳолда.

Тезкор маълумотларга кўра, мазкур қотиллик иши 1 декабрдан 2 декабрга ўтар кечаси содир этилган. Шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 97- модда 2- банди (“оғирлаштирадиган ҳолатда қасддан қотиллик содир этиш”) юзасидан жиноий иш қўзғатилди. Айни пайтда тезкор-қидирув тадбирлари олиб борилмоқда.

Top