17:34 / 04.12.2015
7036

Довутўғли: Туркия Россия билан дўст бўлгани учун НАТОнинг танқидларига эътибор бермай келаётган эди

Туркия ҳукумати НАТО ва ЕИнинг эътирозларига жиддий эътибор бермай, Россия билан жуда илиқ муносабатларда бўлиб келган эди. Бу ҳақда мамлакат бош вазири Аҳмат Довудўғли Озарбайжонга ташрифи чоғида баёнот берди.

“Биз Россия билан муносабатларга ҳар доим алоҳида аҳамият қаратиб келганмиз. Бундан ортиғини айтаман, Туркия НАТО ва ЕИ томонидан Россия билан жуда яқин муносабатда бўлгани боис танқидга олинган эди. НАТО аъзоси Россия билан бу қадар яқин муносабатда бўлиши тўғрими, дейишарди бизга. Лекин биз ҳеч қачон бундай танқидларга эътибор бермаганмиз. Биз Россия билан муносабатларимизни қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш учун қўлимиздан келган ҳамма ишни қилдик”, - деди у Боку дипломатик академиясидаги чиқиши чоғида.

Top