07:58 / 04.12.2015
3887

Ироқ ўз ҳудудида хорижий ҳарбийларининг қуруқликдаги амалиётларга киришини агрессия деб баҳолайди

Ироқ бош вазири Ҳайдар ал-Абадининг маълум қилишича, Ироқ ҳудудида қуруқликдаги амалиётларни ўтказишга ҳожат йўқ. Бу ҳақда у ўз фейсбукида ёзган.

Унинг сўзларига кўра, айни вақтда ҳеч қайси давлатнинг Ироқ ерларига киришга ҳуқуқи йўқ. У шунга ўхшаш ҳолат юз берса, бу агрессия сифатида баҳоланишини билдирган.

Бироз олдинроқ, Оқ уйдагилар АҚШ ҳарбийларининг Ироқдаги ИШИД кучларига қарши махсус бўлинмаларни жўнатиши бўйича ташаббусни ироқликлар қўллаб-қувватлаши ҳақида айтганди.

Top