09:35 / 04.12.2015
5697

Маскерано солиқ тўламагани учун шартли равишда 1 йилга озодликдан маҳрум қилинди

Суд «Барселона» жамоаси ҳимоячиси Хавьер Маскеранонинг Испания солиқ органига 816 минг евро миқдорида жарима тўлаши бўйича ҳукм чиқарди. Бу ҳақда Cadena Ser хабар тарқатган.

Хабарда ёзилишича, футболчи даромадни яшириш ва солиқ тўлашдан бош тортишда айбланган.

У сўнгги 2 йил давомида Испания қонунчилигини бузганини тан олди. Терговчилар томонидан тақдим этилган маълумотларга кўра, Маскерано 2011 йилдан 2012 йилгача бўлган давр мобайнида ҳокимиятдан ўзининг образидан фойдаланиш ҳуқуқини сотишдан тушган даромадини яширган ва тахминан 1,5 млн евро миқдорида солиқларни тўламаган.

Аргентиналик футболчи биринчи қонунбузарлик (даромадни яшириш) учун 40 фоиз, иккинчиси (солиқ тўлашдан бош тортиш) учун 60 фоиз миқдорида жарима тўлайди. Бундан ташқари, Хавьер тахминан 1,5 млн евро миқдорида яширилган солиқларни тўлаб беради.

Томонлар келишувга эришишганига қарамасдан, Маскеранога шартли равишда 12 ойга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Top