21:31 / 04.12.2015
3717

ОПЕК нефть қазиб олиш квотасини суткасига 1.5 млн баррелга кўтаришга қарор қилди

Нефть экспорт қилувчи давлатлар ташкилоти (ОПЕК) ўз йиғилишида нефть қазиб олиш квотасини суткасига 1.5 млн баррелга кўтариб, 31.5 млн баррелга етказишга қарор қилди. Бу ҳақда Bloomberg агентлиги хабар бермоқда.

Кенгайтирилган квотага Индонезиянинг нефть қазиб олиш кўрсаткичлари киритилмади.
Бу қарордан сўнг Лондон фонд биржасида нефть нархи бир неча дақиқа ичида 1.5 долларга тушиб кетди. Brent русумли бензиннинг 1 баррели нархи 43 доллардан бироз ошди.

Top