09:36 / 04.12.2015
3224

Осиёдаги энг етакчи касалхоналардан бирида 170 бола силни юқтириб олган бўлиши мумкин

Сингапурдаги Миллий университети шифохонаси (NUH) 178 нафар собиқ беморини қайтадан чуқурроқ текширувдан ўтказиш лозимлиги ҳақида эълон қилди. Уларнинг аксарияти икки ёшдан ошмаган. Straits Times нашрининг ёзишича, бир неча ой давомида бўлимлардан бирида ҳамшира бўлиб ишлаган аёл сил касаллигига чалинган экан.

Нашр маълумотига кўра, хавф гуруҳида турли ички аъзолар, жумладан, жигарини трансплантация қилиш бўйича жарроҳлик амалиёти ўтказилган бир қанча болалар бор. Ўз навбатида, педиатрия бўлими бошлиғи Даниэл Гонинг фикрича, инфекцияни юқтириш эҳтимоли жуда паст, ҳамшира доимо ниқоб тақиб юрган”. Бироқ у шундай бўлсада касалланишнинг ҳар қандай эҳтимолини бартараф этиш кераклигини айтиб ўтди. Тиббиёт муассасаси раҳбари Жо Сим эса ёш беморлар ота-онасининг моддий аҳволига кўра шифохона мазкур масала юзасидан ҳар қандай ёрдамни бепул кўрсатади.

Номи ошкор қилинмаган ҳамширада 2015 йил июль ойидан буён йўтал кузатилган. У енгил лоҳасликдан шикоят қилган, берилган дори воситалари эса аҳволини қисман яхшилаган холос. Рентгент ҳам ҳеч қандай жиддий касаллик борлигини кўрсатмаган. Фақатгина яқинда чуқур текширувлардан кейин унга сил ташҳиси қўйилди.
Сингапур Миллий университети шифохонаси Осиёдаги энг яхши ва таниқли тиббиёт муассасаларидан бири ҳисобланади.

Top