00:10 / 04.12.2015
18514

Путин: Су-24 уриб туширилган жойда россияликлар жангарилар томонга ўтиб, жанг қилмоқда

Россия президенти Владимир Путин ҳарбийларга давлат мукофотлари топшириш маросимида Су-24 самолёти уриб туширилган Сурия вилоятида Россиядан борганлар террорчилар томонига ўтиб, жанг қилмоқда. Бу ҳақда РИА “Новости” хабар бермоқда.

“Бугун, тўғрироғи, ҳозиргина бизнинг самолёт уриб туширилган ва ҳарбий ўртоғимиз ҳалок бўлгани борасидаги материалларни кўздан кечирдим. У ерда бизникилар — Кавказдан борганлар жанг қилмоқда. Улар у ерда, улар учун ишламоқда. Уларнинг ўзи олган ва ҳеч қаерга жойлаштиришмаган видеолавҳаларни кўрдим. Бу интернет тармоғидаги лавҳалар эмас”, — деди Путин.

Top