08:50 / 04.12.2015
3296

Тунисда террорчилар сафига минг нафар мактаб ўқувчиларини жалб қилган ёлловчи қиз ҳибсга олинди

Тунисда террорчилар сафига минг нафар мактаб ўқувчиларини жалб қилган ёлловчи қиз ҳибсга олинди. Туниснинг ТАП ахборот агентлиги берган маълумотларга қараганда, қизнинг ўзи ҳам шу мактаб ўқувчиси бўлган.

16 ёшли қиз “Ансор аш-шариаъ” ультрарадикал гуруҳининг аъзоси бўлиб, ўсмирларни фаол равишда унинг сафларига жалб қилиб келган. Бунда у асосан телефон ва ижтимоий тармоқлардан фойдаланган.

Унинг қўлга олиниши учун дастлаб бошқа бир ёлловчини қўлга олиш талаб қилинди. Унинг кўрсатмалари асосида номи келтирилмаётган бу қизнинг ҳам жиноятлари фош этилди.

Top