23:53 / 04.12.2015
3767

UZ доменлари сони 25 мингдан ошди

Ўзбекистон миллий домен ҳудуди маъмурияти маълумотларига кўра, UZ ҳудудидаги доменлар сони 4 декабрда 25 мингдан ошди.

Шу йил бошидан бери (19,1 минг домен) ўсиш 5780 домен номини ёки 124 фоизни ташкил қилди. Бу вақт ичида 11,1 мингдан кўпроқ янги домен номи рўйхатдан ўтказилган ва деярли 5400 домен ўчириб ташланган.

Статистикага кўра, барча доменларнинг 45 фоизи жисмоний шахсларга тегишли бўлиб, 88 фоиз доменлар Ўзбекистон резидентлари томонидан рўйхатдан ўтказилган. Хостингда 70 фоиз домен номлари ёзилган, улардан ярми Ўзбекистон ичида жойлаштирилган.

Top