18:27 / 05.12.2015
5569

1 кун ичида Афғонистон ҳудудида ИШИДнинг 30 нафар аъзоси ўлдирилди

ИШИДнинг 30дан ортиқ жангариси Афғонистон шарқидаги Нанганҳор вилояти ҳудудида ўтказилган махсус ҳарбий амалиёт натижасида ўлдирилди. Бу ҳақда маҳаллий Кhama Press агентлигида хабар берилган.

Агентлик маълумотига кўра, махсус амалиёт Ачин тумани ҳудудида олиб борилган. Жанглар вақтида 4 нафар ҳукумат аскари жароҳат олган.

Афғонистондаги вазият охирги ойларда анчагина ёмонлашган. Аввал мамлакатнинг тоғли ҳудудларида каттагина ерларни эгаллаб олган “Толибон” йирик шаҳарларга ҳужум қилишни бошлаган. Сентябрь охирида “Толибон” жангарилари 300 мингдан кўпроқ аҳолига эга Қундуз шаҳрини босиб олган, ҳозирда эса Ғазна вилоятининг маъмурий маркази ҳисобланган Ғазна шаҳрига ҳужумлар олиб бормоқда.

Top