09:35 / 05.12.2015
3154

АҚШ Бағдод рози бўлсагина Ироқдаги кучларини мустаҳкамлайди

АҚШ Давлат департаментининг расмий вакили Элизабет Трюдо АҚШнинг Ироқдаги ҳарбий иштирокининг кучайтирилиши фақатгина Бағдод билан келишилгандан кейингина амалга оширилиши мумкин, деб айтди. Бу ҳақда ТАСС ахборот агентлиги маълум қилди.

“АҚШ ёки коалициянинг Ироқни ИШИДга қарши курашини қўллаб-қувватлаш учун исталган ҳарбий кучайтирилиши Ироқнинг таклифи ва у билан яқиндан ҳамкорлик асосида амалга оширилади”, деб айтди Трюдо.

Трюдо АҚШ қўшинларнинг жойлаштирилиши “тажовузкор ҳаракат” бўлишини айтган Ироқ бош вазири Ҳайдар ал-Ободийни қўллаб-қувватлашини қўшимча қилди.

Трюдо бу курдлар томонидан назорат қилинадиган Ироқ ҳудудларига ҳам тааллуқли эканлигини таъкидлаб ўтди.

Top