16:10 / 05.12.2015
5523

Бухоролик босқинчи 8.5 йилга қамалди

Бухоро вилоятининг Когон шаҳрида истиқомат қилувчи, муқаддам судланган Саттор Аминов босқинчилик жиноятида айбланиб, 8.5 йилга озодликдан маҳрум қилинди. Бу ҳақда “Ҳуқуқ” нашри ёзмоқда.

Айтилишича, бир неча ой муқаддам қамоқдан чиқиб келган Аминов бир куни танишининг илтимоси билан Бухоро шаҳридаги машина бозорига борган. Бозорда анча айлангач, дўстлар тамаддихонада ўтириб, овқатланишган ва ароқ ичишган. Кайфи ошган Аминовнинг фикри бузилиб, у ёғоч бўлаги билан қуролланган ва фуқаро Ражаб Макаровнинг уйига бостириб кирган.

Анча кексайиб қолган уй эгасни қўрқитиб, пул талаб қилган Аминов хонадондан 3 млн сўм олиб чиқиб кетган.
Орадан бир муддат ўтиб, Макаров тегишли ташкилотларга мурожаат қилган. Жиноятчи тез орада қўлга олиниб, пуллар эгасига қайтарилган.

Top